Қозоғистонда сунъий интеллектни ривожлантириш учун ҳисоблаш қуввати хаби пайдо бўлиши мумкин

Давлат раҳбари Presight (G42) кенгаши раиси Томас Прамотедхамни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Акорда матбуот хизматига таяниб.

Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Президентга Presight (G42) ҳозирда “Самруқ-Қазна” АЖ билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича фаол музокаралар олиб бораётгани маълум қилинди.

Лойиҳа жамғарманинг шўъба корхоналари ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш учун рақамли ечимларни жорий этиш, сунъий интеллектни ривожлантириш ва мутахассислар малакасини ошириш учун ҳисоблаш қуввати хабини яратишни назарда тутади.

Учрашувда сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Давлат раҳбари G42 холдингининг шўъба корхонаси AI Brainни Назарбоев университети қошидаги Сунъий интеллект институти билан ҳамкорликка таклиф қилди.

Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар