17:45, 12 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда сўнгги 7 йил ичида биринчи марта янги уй-жой нархи арзонлашди – статистика бюроси
Қозоғистонда янги уй-жойлар сезиларли даражада арзонлашди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Статистика бюросига таяниб.

Ноябрь ойида янги квартиранинг 1 квадрат метри 491 минг 985 тенгега тенг бўлди. Бу октябрь ойига нисбатан 0,7 фоизга арзон.
Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, сўнгги 7 йил ичида уй-жой нархи пасаймаган.
“Арзонлашиш айниқса, Алмати (1,6 фоиз), Ақтўбе (2,8 фоиз) ва Чимкентда (3,4 фоиз) сезиларли даражада”, — дейилади хабарда.