Қозоғистонда суғурта ташкилотларининг соф фойдаси 165 фоизга ошди

None
ASTANА. Кazinform – Йил бошидан буён мамлакатдаги суғурта ташкилотлари 87 миллиард тенге соф фойда кўрди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«2023 йил 1 июнь ҳолатига кўра, суғурта секторининг соф фойдаси 87 миллиард 241 миллион тенгени ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 165 фоизга кўпдир», — деб хабар беради Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги суғурта сектори ҳолати тавсифида.

Агентлик маълумотларига кўра, суғурта сектори активларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2,15 фоизни ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотдаги суғурта мукофотларининг улуши эса 0,79 фоизни ташкил этади. Агар бир киши бошига суғурта мукофоти миқдорини ҳисобласак, ҳар бир қозоғистонлик учун 42 300 тенгедан тўғри келади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар