Қозоғистонда суд божи ва паспорт тўлови ставкалари ўзгаради

None
ASTANА. Кazinform - Давлат божи ставкалари ўзгартирилди. Бу ҳақда Kazinform Давлат даромадлари қўмитасига таяниб хабар беради.

Қўмита тарқатган маълумотларга кўра, судларда мулкий характердаги даъволар бўйича давлат божи миқдорининг юқори чегараси белгиланди:

жисмоний шахслар учун - даъво суммасининг 1 фоизи, аммо 10 000 БҲМдан ошмаслиги керак;

юридик шахслар учун - даъво суммасининг 3 фоизи, аммо 20 000 БҲМдан ошмаслиги керак.

Шу билан бирга, суд ҳужжатларини кассация тартибида қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимосномалар бўйича ставкани қўллаш тартиби ўзгартирилди. Шундай қилиб, давлат божи ставкаси ариза берувчи субъектига қўлланилади. Ушбу ўзгаришлар 2023 йил 21 майдан бошлаб амалга оширилади.

Қозоғистон Республикаси фуқароси паспортини бериш ставкалари (16 ёшгача бўлган болалар учун) 8 БҲМдан 4 БҲМгача пасайтирилди.

Қозоғистон Республикаси фуқаросининг паспортини бериш тарифлари (16 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно) белгиланди:

36 бет - 8 БҲМ;

48 бет - 12 БҲМ;

Қозоғистон Республикаси фуқароси бир йил ичида икки мартадан ортиқ шахсий гувоҳномасини йўқотган тақдирда - 1 БҲМ миқдорида ставка белгиланади.

У 2024 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.

Сўнгги хабарлар
telegram