Қозоғистонда спортчилар ва мураббийларга умрбод бериладиган тўлов миқдори тасдиқланди

None
ASTANА. Каzinform – Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов «Спортчилар ва мураббийларни бутун умри давомида ҳар ойлик моддий қўллаб-қувватлаш қоидаларини тасдиқлаш ва уларнинг миқдорини белгилаш тўғрисида»ги буйруқни имзолади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳужжатда қайд этилганидек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида камида 20 йиллик иш стажига эга бўлган қуйидаги спортчи ва мураббийларга умрбод ойлик моддий ёрдам тайинланади:

- Олимпия, Паралимпия ва Сурдлипиада ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари ёки олимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритган спортчиларга;

- Бу спортчиларни тарбиялаган мураббийларга.

«Бир спортчини тарбиялагани учун битта мураббийга моддий ёрдам тўланади. Агар спортчи белгиланган талабларни такроран бажарса, бошқа мураббийга ҳам моддий ёрдам тўланади. Моддий қўллаб-қувватлаш жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли органнинг бюджет дастурлари орқали республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади», — дейилади ҳужжатда.

Ушбу қоида талабларига жавоб берадиган спортчилар ва мураббийлар учун умрбод тўлов миқдори қуйидагича:

- Олимпия, Паралимпия ва Сурдлимпиада ўйинлари чемпиони ва медаль совриндори ёки олимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритган спортчиларга 100 БҲМ (345 000 тенге);

- Олимпия, Паралимпия ва Сурдлимпиада ўйинлари чемпиони ва медаль совриндори ёки олимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритган спортчиларни тайёрлаган мураббийлар учун 100 БҲМ ставкаси (345 000 тенге).

Буйруқ расмий эълон қилинган кундан 10 кун ўтгач, 15 июлдан кучга киради.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар