Қозоғистонда совуқ тушиб, ҳарорат -18 даражагача пасаяди
ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» РДК синоптиклари 2026 йил 24-26 октябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
24 октябрда мамлакатнинг шарқида ҳам қор ёғади. Шунингдек, 24 ва 26 октябрь кунлари Қарағанди вилоятида ҳам қор ёғиши кутилади.
Манғистау вилоятида бироз ёмғир ёғиши, кундузи эса момақалдироқ ва чанг бўрони кузатилиши прогноз қилинмоқда. 24 октябрда мамлакатнинг шарқи ва жануби-шарқида кучли қор ёғиши ва бўрон бўлиши мумкин.
Мамлакатниг ғарби, шимоли-ғарби ва Улитау вилоятида эса ёғингарчилик кутилмайди.
«Республика бўйлаб туман тушиши, шимолий, шарқий ва марказий ҳудудларда эса яхмалак кузатилиши прогноз қилинмоқда», — дейилади «Қазгидромет» РДК матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, мамлакатнинг жануби ва жануби-шарқида тунги ҳарорат -1…-8 даражагача пасайиши кутиляпти.
Ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати:
- Қозоғистоннинг ғарбида: кундузи +11…+18 даражагача бўлади.
- Қозоғистоннинг шимолида: тунда ҳарорат -4…-10 даражадан 0…+5 даражагача кўтарилади. Кундузи эса +2…+7 даражадан +6…+11 даражагача ўзгаради.
- Қозоғистоннинг марказида: тунда -2…-10 даражагача, кундузи ҳарорат аста-секин 0…+5 даражадан +5…+12 даражагача кўтарилади.
- Қозоғистоннинг шарқида: тунда -5…-10 даража, тоғли ҳудудларда эса -13…-18 даражагача, кундузи -5…+5 даража бўлади.
- Қозоғистоннинг жанубида: кундузи +8…+15 даражагача бўлади.
- Қозоғистоннинг жануби-шарқида: кундузи ҳарорат аста-секин +2…+7 даражадан +6…+12 даражагача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда -1…-6 даража бўлиши кутилмоқда.