Қозоғистонда совуқ бўлиши кутилмоқда

“Қазгидромет” РДК Қозоғистонда 2023 йил 30 сентябрдан 2 октябргача бўлган об-ҳаво маълумотларини таыдим этди, деб хабар беради Кazinform.

Об-ҳаво
Фото: pixabay.com

Синоптикларнинг хабар беришича, яқин кунларда республиканинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида ёмғир ёғади, шамол кучаяди ва ҳаво ҳарорати пасаяди. 1 октябрь куни Алмати ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлади, Шарқий Қозоғистон вилоятида ёмғир ва қор кўринишидаги кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Фақатгина республика ғарбида ҳаво очиқ, ёғингарчиликсиз, нисбатан қулай ҳарорат фони сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб республиканинг аксарият ҳудудларида туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати республиканинг шимолий ярмида кечаси 0-8 даража илиқ, кундузи 10-23 даража иссиқ, жануб ва жануби-шарқда 5-15 даража илиқ, кундузи 18-25 даража иссиқ бўлади. Кечаси шимоли-ғарб, шимол ва марказда 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар