Қозоғистонда соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва фан соҳалари ходимларининг ўртача иш ҳақи ошади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва фан соҳалари ходимларининг ўртача иш ҳақи оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Унга кўра, аҳоли даромадларини ошириш дастурини амалга ошириш муносиб меҳнат ва боқимандаликдан воз кечиш ғоясини илгари суриш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари билан бирга олиб борилади. Даромадларни ошириш бўйича 22 та чора-тадбирлар амалга оширилади.

«Даромадлар ўсишини таъминлаш учун соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва фан соҳаларида ходимларнинг ўртача иш ҳақи оширилади. Саноат корхоналари ходимлари даромадларидаги номутаносибликни бартараф этиш, ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилишга кўмаклашиш, меҳнат унумдорлигини оширишга кўмаклашиш дастури «Ҳаёт йўлланмаси» лойиҳасини ҳудудий миқёсда амалга ошириш назарда тутилган, – деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар