Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

АQTAU. Кazinform - Фожиали воқеа 16 октябрь куни эрталаб соат 07:30да Бейнеу-Тажен автомобиль йўлида содир бўлган. Манғистау вилояти полиция департаменти хабарига кўра, «Jac» русумли автомашина йўл четида турган “МАН” юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Юк машинаси йўл четида чегарадан ўтиш учун навбатда турган.

ЙТҲ
Фото: ҒҚВ ПД

- Машинада 10 киши бўлган. Улардан 4 нафари Бейнеу марказий туман касалхонасига ётқизилган. Жароҳатланганларнинг аҳволи ўртача оғир. Беморларга зарурий муолажалар тўлиқ ҳажмда таъминланади. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 киши ҳалок бўлди, — деб хабар берди вилоят ПД матбуот хизмати.

Шунингдек, ЙТҲ содир этган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинганлиги аниқланди. Қурбонлар ва ҳалок бўлганлар Россия Федерациясидан келаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди. Ушбу маълумотлар асосида терговга қадар текширув ишлари бошлаб юборилган ва Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига хабар қилинган.

Сўнгги хабарлар