Қозоғистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида чет эл фуқаролари ҳалок бўлди

ASTANA. Кazinform – Ақтўбе вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида чет эл фуқаролари ҳалок бўлди, деб хабар беради polisia.kz.
None

21 июнь куни соат 08:15 атрофида Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 631-километрида Ақтўбе вилоятининг Қобда қишлоғи яқинида чет эл фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Hyundai Starex русумли автомашина ҳайдовчиси Тожикистон Республикаси фуқароси рулни бошқара олмай, автомобилни ағдариб юборган. Натижада икки нафар йўловчи, жумладан 15 ёшли вояга етмаган қиз воқеа жойида ҳалок бўлган, 6 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Қобда тумани шифохонасига етказилган, 2 нафар, жумладан, 1 нафар вояга етмаганлар вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи машинани чарчаган ҳолда бошқарган.

Сўнгги хабарлар