Қозоғистонда ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторларининг иш ҳақи икки баравар оширилади

None
ASTANA. Kazinform – Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари сонини ошириш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг фармойишига мувофиқ 2022 йил ҳолатига нисбатан давлат хизматчиларининг айрим тоифалари, шу жумладан ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторларининг иш ҳақига коэффициентдан фойдаланган ҳолда (2022 йилда – 1,23, 2023 йилда – 1,45, 2024 йилда – 1,71, 2025 йилда - 2) ошади. Натижада ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторларининг маоши 4 йил ичида икки баробар ортади», – дейилади Ҳукумат раҳбари жавобида.
Бундан ташқари, унинг маълумотларига кўра, хизмат сафарига юборилган инспекторларга туман ва вилоят ҳудудий инспециялари томонидан йўл харажатлари, тунги вақт ва хонадон нафақалари тўланади.
– Айни пайтда манфаатдор давлат органлари ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари сонини ошириш масаласини ишлаб чиқмоқда, – деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram