Қозоғистонда сиёсий партияларни соддалаштирилган рўйхатга олиш қачон бошланади
«Парламент сайловларига қадар улгуради. Тез орада қабул қилинади. Яқин 1 ой ичида қабул қилинади деб ўйлайман. Сабаби, қонун лойиҳаси парламентда кўриб чиқилган. Ҳозир Сенат муҳокамасида. Кейин Президент имзолайди ва кучга киради. Мазкур қонун қабул қилингандан сўнг сиёсий партиялар соддалаштирилган тизимда рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлади. Парламент сайловлари келаси йили бўлиб ўтади. Шунинг учун улар сайловолди ташвиқотини олиб бориш ва халқ томонидан тан олиниши учун тўлиқ имкониятларга эга бўладилар», - деб тушунтирди Парламент Мажилиси спикери.
Ерлан Қошановга кўра, келаси йили парламент сайловларини ўтказиш учун ҳақиқий сабаб бор. Янги сиёсий партияларни соддалаштирилган рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун жорий йилда қабул қилинади. Унга кўра, агар мазкур қонун кучга кирмаса ва жорий йилда сайловлар ўтказилса, унда янги партиялар иштирок эта олмайди. Шунинг учун унинг муддати кейинги йилга белгиланган.
Муаллиф: Алихан Асқар