Қозоғистонда шу ҳафта 42 даража совуқ бўлади

“Қазгидромет” РДК синоптиклари Қозоғистонда 7—9 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform.

Об-ҳаво
Фото: pexels.com

Совуқ шимоли-ғарбий антициклоннинг кириб келиши билан республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик тўхтайди, ҳаво ҳарорати кескин пасаяди. Ёғингарчилик (ёмғир, қор) фақат Қозоғистоннинг шарқий ва жанубий ҳудудларида сақланади.

“Ҳаво ҳарорати кечаси ғарбда 10-20, шимоли-ғарб ва шимолда 28-38, республиканинг узоқ шимолида 42, марказ ва шарқда 28-33 даражагача пасаяди, жанубда эса -5- 13 даража совуқ бўлади. Республика бўйлаб туман тушади, жанубда шамол кучаяди”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар