Қозоғистонда шоколад ишлаб чиқариш кўпайди

Қозоғистонда шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11,3 фоизга ошди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Qazstatга таяниб.

Шоколад
Фото: pixabay

2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида 97,5 минг тонна шоколад ва шакардан тайёрланган шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2022 йилнинг мос даврида бу маҳсулотлардан 9,9 минг тоннага кам ишлаб чиқарилган.

Шундай қилиб, ўтган йилнинг 11 ойи давомида жами 87,6 минг тонна шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқариш ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 11,3 фоизга ошди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 ойи давомида импорт қилинган шоколад маҳсулотлари улуши 52,8 фоизни ташкил этди.

10 ой якуни бўйича ички бозорда 155,9 минг тонна шоколад ва қандолат маҳсулотлари сотилди. Шу билан бирга, 30 минг тонна ширинлик маҳсулотлари экспорт қилинди.

Сўнгги хабарлар