Қозоғистонда шакар саноати қандай ривожланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Асосий экспорт қилувчи давлатлар томонидан шакар экспортини чеклаш чоралари ички бозорда шов-шувга сабаб бўлди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абулхаир Тамабек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Экин майдонлари, ҳосилдорлик, зарур хомашё ҳажмини мавжуд қувватларга нисбатан таҳлил қилиш ҳамда шакар заводларини кенгайтириш режалари асосида 2026 йилгача бўлган соҳа кўрсаткичлари белгилаб олинди, улар ўз ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган», – деди Абулхаир Тамабек.

Вазир ўринбосари 250 минг тонна шакар етиштириш учун алмашлаб экишни ҳисобга олган ҳолда талаб қилинадиган майдонлар, шунингдек, экин майдонларини кенгайтириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар вилоятлар ҳокимликлари билан келишилганини қўшимча қилди.

Давлат раҳбарининг топшириғига биноан, 33 та тадбирдан иборат тўртта асосий бўлимни ўз ичига олган қанд саноатини 2026 йилгача ривожлантириш комплекс режаси ишлаб чиқилди.

«Комплекс режада қанд лавлаги экинларини кенгайтириш, янги суғориладиган ерларни ўзлаштириш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, хомашё базасини кўпайтириш, уруғчиликни ривожлантириш, шунингдек, мавжуд қанд лавлагини қайта ишлаш қувватларини техник ва технологик қайта жиҳозлаш, янги инновацион завод қуриш»

, - дея тушунтирди Абулхаир Тамабек.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар