Қозоғистонда шахтёрларнинг пенсия ёши қисқартирилиши мумкин

None
ASTANА. Кazinform - Мамлакатда шахтёрларнинг пенсия ёши кўриб чиқилмоқда ва аниқланмоқда. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Биз бу масалани кўриб чиқамиз. Зарарли меҳнат шароитлари мавжудлиги сабабли, бу борада халқаро тажрибага таянамиз. Мисол учун, 15 йилгача зарарли шароитларда ишлаш мумкин. Соғлиққа кўпроқ зарар етказмаслик учун кейин бошқа ишга ўтиш керак. Ҳозир биз шахтёрларнинг ижтимоий таъминотига таъсир кўрсатадиган ишларнинг максимал муддатини аниқлаяпмиз», — деди Тамара Дуйсенова.

Шунингдек, вазир шахтёрлар 63 ёшга тўлгунга қадар ишлай олмаслиги ҳақидаги фикрларга қўшилишини билдирди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар