15:51, 05 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда шахмат мактаб ўқув дастурига киритилади
ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда шахматни ривожлантириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиляпти. Бу ҳақда Алмати минтақавий коммуникациялар хизмати брифингида Қозоғистон шахмат федерацияси ижрочи директори Гулмира Даулетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«2016 йилда Қозоғистонда 2-4 синф ўқувчилари учун шахмат бўйича ўқув дастурини бошлаган эдик. Аммо пандемия даврида бу лойиҳамиз бироз тўхтатилди. Бугун биз ушбу дастурни қайта ишга туширяпмиз. Яъни, энди 1-4 синфларда шахмат ўйнашни ўргатамиз. Ҳозир шахматни ривожлантиришнинг йўл харитаси тайёрланяпти. Бу йил сентябрдан бошлаб 30 га яқин мактабда синов тариқасида дастур бошланади», – дейди Гулмира Даулетова.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қозоғистонда 7 мингга яқин шахмат секциялари мавжуд.
«Бу шахмат секциялари мактабларда жойлашган. Ҳозирда Қозоғистонда 200 мингдан ортиқ шахматчи бор. Уларнинг сони кун сайин ортиб боряпти», – деди ҚШФ ижрочи директори Гулмира Даулетова.
Муаллиф: Думан Арғингелди