Қозоғистонда сайёҳлар ўзлари билан GPS-трекер олиб юришлари керак бўлади
ҚР Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Бауржан Сиздиқов янги қонун лойиҳаси доирасида тоғларга чиқаётган ёки ўрмон ҳудудларига борадиган сайёҳларга GPS-трекерлар бериш тартибини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform.
Хусусан, бугун Мажилисда “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу ҳужжатда сайёҳлар, экскурционистлар, туристик фаолиятни амалга оширувчи шахслар, фуқаролар ва мамлакат ҳудудида доимий яшовчи шахсларнинг келгусида амалга ошириладиган саёҳатлар йўналиши тўғрисида Фпвқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий органларини хабардор қилиш мажбуриятларини киритиш таклиф этилмоқда.
Бауржан Сиздиқовнинг айтишича, мамлакатга келган сайёҳлар ёки Қозоғистон фуқаролари тоғли ҳудудларга борганларида адашиб қолишади.
“Шу нуқтаи назардан, агар юқорида қайд этилган нормалар қонуний кучга кирса, туристик муассасалар уларнинг юрадиган йўллари ва йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиши лозим. Иккинчидан, биз қонунга боғлиқ қоида қабул қилмоқчимиз. Шу нуқтаи назардан, сайёҳлик агентликлари одамларни тоғлар ва ўрмон ҳудудларига олиб борадиган бўлса, туристларга GPS-трекерларни тақдим этиши керак. Бу қурилма сайёҳнинг кийимига ёки юкига бириктирилиши лозим”, — деди вазир ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, бундай талаблар адашиб кетганларни тезда топиш имконини беради.