Қозоғистонда сайлов тизимининг пропорционал-мажоритар модели жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Сайлов тизимининг пропорционал-мажоритар модели жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров бугун укумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, Президент Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастурининг «Сайлов тизимини такомиллаштириш» йўналишида 1 та тадбир амалга оширилади.

«Мамлакатни сиёсий жиҳатдан янада модернизация қилиш мақсадида сайлов тизимининг пропорционал-мажоритар модели жорий этилади. Унда Мажлисни 70/30 нисбатда шакллантиришнинг аралаш тизими назарда тутилган. Я’ни, депутатларнинг 70 фоизи партия рўйхати, 30 фоизи мажоритар тизим бўйича сайланади. Вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт маслиҳатлари мажоритар тизим, 50 фоизи партия рўйхати, туман ва шаҳарлар маслиҳатлари эса мажоритар тизим бўйича сайланади», - деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram