Қозоғистонда сайлов кампанияси иштирокчиларининг молиявий шаффофлиги таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Сайлов кампанияси иштирокчиларининг максимал молиявий шаффофлиги таъминланади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, Президентнинг Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича «Сайлов жараёнини модернизация қилиш» Миллий ҳаракатлар режасининг бешинчи йўналиши сайлов кампаниясининг барча иштирокчилари фаолиятининг максимал даражада молиявий шаффофлигини таъминлашни назарда тутади.

«Сайлов жараёнини модернизация қилиш»нинг бешинчи йўналиши – сайловолди ташвиқоти даврида ижтимоий тармоқларда ташвиқот олиб боришга рухсат бериш, кузатувчилар фаолиятини тартибга солиш, ҳудудий сайлов комиссиялари фаолияти тамойилларини қайта кўриб чиқиш, сайлов фондларига хайрия маблағлари миқдорини белгилаш, сайловга чет эл аралашувининг олдини олиш чора-тадбирлари.Шунингдек, сайлов кампаниясининг барча иштирокчиларининг максимал молиявий шаффофлигини таъминлаш кўзда тутилган», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram