Қозоғистонда санаторийларнинг ягона реестрини яратиш режалаштирилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда санаторий-курорт ташкилотларининг ягона реестрини яратиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда мамлакатда 333 та бундай муассаса фаолият юритиб келяпти. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин депутатлик сўровига берган жавобида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Где дешевле отдохнуть в санатории в Казахстане
Фото: Kazinform

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, санаторий-курорт ташкилотларининг энг кўпи Туркистон вилоятида жойлашган бўлиб, уларнинг сони 117 тани ташкил этади. Алматида 34 та, Алмати вилоятида 22 та, Астана ва Ақмола вилоятида эса 20 тадан шундай муассаса мавжуд. Чимкентда 20 та, Қизилўрда вилоятида 17 та, Жамбил вилоятида 16 та, Қарағанди вилоятида эса 13 та санаторий-курорт ташкилоти фаолият юритади.

Серик Жуманғариннинг жавобида таъкидланишича, санаторийларнинг аксарияти хусусий мулк ҳисобланади. Шу сабабли амалдаги ҳисоб-китоб тизими уларнинг моддий-техник базаси, меҳмонхона хоналари ва ўрин-жойлар фонди, бандлик даражаси ҳамда табиий шифобахш ресурслардан фойдаланиш ҳолати ҳақида тўлиқ маълумот бермайди.

Ушбу масалани ҳал этиш мақсадида Ҳукумат санаторий-курорт ташкилотларининг ягона реестрини шакллантиришни назарда тутувчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқди. Ҳозирда улар соғлиқни сақлаш масалаларига оид қонун лойиҳаси доирасида кўриб чиқилмоқда.

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобларига кўра, ягона реестрнинг ташкил этилиши санаторийлар ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириш ва соҳанинг ҳозирги ҳолати бўйича янада тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради.