Қозоғистонда санаторий ва курортга қандай йўлланма олиш мумкин

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги санаторий-курортга йўлланмани қандай олиш кераклигини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Йўлланма олиш учун поликлиниканинг рўйхатдан ўтган жойидаги участка шикофорига (умумий амалиёт шифокори) мурожаат қилиш керак. Шу билан бирга, бемор тегишли текширувдан ўтади (қон, пешобнинг умумий таҳлили, ЭКГ, флюорография ва касаллик билан боғлиқ бошқа текширувлар). Шундан сўнг бемор «касалхонага ётқизиш бюроси» порталида тасдиқланади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида асосий касаллик белгилари мавжуд бўлгандагина санаторий-курорт даволанишига йўлланма берилади.

Аввал хабар қилинганидек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги санаторий ва курортларга кимлар бепул бориши мумкинлигини тушунтирган эди.

Санаторий-курорт даволаш - тиббий реабилитациянинг учинчи босқичида таклиф қилинадиган реабилитация тури.

«Шу билан бирга, Тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам ташкилотларида, кундузги стационарларида, реабилитация марказларида, санаторий-курорт ташкилотларида Бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми ва Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими доирасида, шу жумладан масофавий тиббий хизматлар кўрсатилади», - дейилади вазирлик жавобида.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар