Қозоғистонда самолёт ҳалокати пайтида қидирув-қутқарув ишлари бўйича миллий режа тасдиқланди

NUR-SULTAN. Кazinform – «Қозоғистон авиация маъмурияти» АЖ мутахассислари, ҚР ИИРВ Фуқаро авиацияси қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг биргаликдаги фаолияти натижасида қидирув-қутқарув ишларининг миллий режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, деб хабар беради Кazinform.
None
None

Ушбу режа Қозоғистондаги мавжуд миллий ва халқаро авиация ҳамжамиятини парвозларни қидириш ва қутқариш тизимини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Режа Халқаро фуқаро авиацияси, авиация ва денгизда қидирув ва қутқариш бўйича қўлланмалар (IAMSAR Manuals, DОC 9731, 2019 йил нашри), Европа қидирув ва қутқарув режаси (ЕUR Dоc 039), фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги конвенциянинг «Қидирув ва қутқарув» 12-иловасига асосланади. Қидирув ва қутқарув фаолияти қутқарув ва ҳалокат соҳасидаги миллий қонунчилик қоидалари асосида ишлаб чиқилган.

Миллий режа қидирув-қутқарув операциялари қандай таъминланиши, ташкил этилиши ва қўллаб-қувватланишини тавсифлайди.

Бундан ташқари, ҳар бир қидирув-қутқарув тумани учун қидирув-қутқарув операция режаси ишлаб чиқилган.

Миллий қидирув-қутқарув режаси матни «Қозоғистон авиация маъмурияти» АЖ интернет-ресурсида эълон қилинган.


Сўнгги хабарлар