Қозоғистонда самарали коллежлар экотизими яратилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев Ҳукумат йиғилишида “Ишчи касблари” йилида касб-ҳунар ва техник таълим тизими қандай ислоҳ қилиниши ҳақида маълум қилди.
“Техник таълим тизимини ислоҳ қилиш керак. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда? – деб сўради ҚР Бош вазири Олжас Бектенов.
Вазир Ғани Бейсембаев бу йўналишда махсус йўл харитаси тасдиқланганини маълум қилди.
“Умуман, мазкур “Ишчи касблари” йили доирасида касбий-техник билимларни ўзгартиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу йўналишда вазирлик тегишли давлат органлари билан биргаликда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, рақамли технологиялар ва халқаро стандартларни жорий этиш, коллежлар, тадбиркорлик субъектлари, умуман, олий ўқув юртлари ҳамкорлигини кучайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқламоқда. Мазкур “Йўл харитаси” самарали коллежлар экотизимини яратишга самарали ёрдам беради, деган умиддамиз”, – деди вазир.