Қозоғистонда сабзавот сақлаш омборлари қуришни рағбатлантириш механизмлари кучайтирилади

ASTANA. Kazinform - Мамлакатда сабзавот ва меваларни сақлаш учун 901 та объект мавжуд. Бу ҳақда Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соати чоғида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Сабзавот ва меваларни сақлаш учун зарур инфратузилмани яратиш ишлари давом этяпти. Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан 2021-2025 йилларда сабзавот омборларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича комплекс режа ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиляпти. Унинг доирасида умумий қуввати 181,5 минг тонна бўлган 36 та лойиҳа режалаштирилган. Бунинг ўрнига 2021-2022 йилларда умумий сақлаш ҳажми 200,8 минг тонна бўлган 37 та лойиҳа амалга оширилди, яъни режа 110 фоизга бажарилди», - деди Е. Қарашўкеев.

Унинг таъкидлашича, жорий йилда фойдаланилаётган инфратузилма қўшимча текширувдан ўтказилди.

Масалан, текшириш натижаларига кўра, бугунги кунда мамлакатимиз бўйича 1 миллион 822 минг тонна сабзавот ва мева сақланадиган 901 та объект мавжуд. Улар орасида 499,7 минг тонналик 257 та картошка омбори, 1 миллион 186 минг тонна сиғимга эга 580 та сабзавот омбори, 136,9 минг тонна сиғимга эга 64 та мева омбори мавжуд.

«Бундан ташқари, текшириш натижаларига кўра, 689,8 минг тонналик мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун янги иншоотлар қуриш зарур. Шу нуқтаи назардан, 2023-2025 йилларга мўлжалланган режага мувофиқ 528,8 минг тоннага оширилди. Тадбиркорлик субъектларини маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини яратишни рағбатлантириш мақсадида инвестицияларни субсидиялаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиляпти. Шу билан бирга, қўлланилаётган технология турига қараб, компенсация ставкасини 25 фоиздан 40-50 фоизга ошириш инобатга олинган», - деди Е. Қарашўкеев.

Унинг сўзларига кўра, «Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибаси»ни тақсимлаш доирасида соддалаштирилган тартибда омборларни қуриш учун маблағ ажратиш масаласи ишлаб чиқиляпти.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар