Қозоғистонда рули ўнг томонда жойлашган автоларни рўйхатга олиш рухсат этилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда хорижда рўйхатдан ўтган ўнг рулли автомобилларни бир марталик рўйхатга олишга рухсат берилди. Бу ҳақда бугун Сенатнинг умумий йиғилишида Ички ишлар вазирлиги Маъмурий полиция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Қайсар Султанбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қайсар Султанбаев давлат рўйхатидан ўтмаган, хориждан олиб келинган автомобилларни бир марталик қонунийлаштириш бўйича Президент фармойиши доирасида тегишли ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Шу муносабат билан «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Давлат раҳбарининг алоҳида топшириқларини амалга ошириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида тегишли норма мавжуд.

«Биз ушбу қонун лойиҳасига яқинда таклиф киритган эдик. Бир марталик қонунийлаштиришга рули ўнг томонда бўлган автомобиллар ҳам киритилади. Бугунги кунда Қозоғистонда 20 мингга яқин шундай автомобиллар мавжуд. Ушбу таклиф қўмита томонидан киритилди ва қўллаб-қувватланди. Муаммо ҳал этилди»

, — деди ИИВ вакили.

Умуман олганда, Қозоғистон Республикасида рўйхатга олиниши лозим автомобиллар сони бугунги кунда 300 мингдан ошади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар