11:10, 22 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда рублнинг курси иккинчи кун кетма-кет пасаймоқда
ALMATY. Kazinform – Алмати ва Астана шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасининг тенгега нисбатан курси пасайди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 22 декабр куни Россия рубли 0,14 тенгега пасайиб, 6,66 тенгени ташкил қилди.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида қўшни давлат валютаси 6,25-6,65 тенге оралиғида сотилмоқда.
Астанада эса сотув курси – 6,3 тенге ва сотиб олиш нархи эса 6,55 тенге.
KASE фонд бозоридаги кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 0,72 тенгега ошди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси - 470,01 тенгени ташкил этади.
Ҳозирда 1 АҚШ доллар сотиш нархи – 469 тенге, сотиб олиш нархи 473 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова