21:38, 20 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда рубл арзонлашмоқда
ASTANA. Kazinform – Алмати ва Астана айирбошлаш пунктларида Россия валютасининг тенгега нисбатан курси пасайди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 20 декабр куни Россия рубли курси 0,25 тенгега арзонлаб, 7,05 тенгега тенг бўлди.
Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида қўшни давлат валютаси 6,5-6,9 тенге оралиғида сотилмоқда.
Астанада эса 6,65-6,72 тенге оралиғида ўзгариб туради.
KASE фонд бозорининг кечки савдолари якунларига кўра, доллар курси 1,25 тенгега ошди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 469,29 тенгени ташкил этади.
Ҳозирда бир доллар 469 дан 473 тенгегача сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова