Қозоғистонда республика йўлларининг 92 фоизи норматив ҳолатга етказилади
Жорий йилда Қозоғистон бўйлаб жами 10 минг 700 километр йўлда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
“Жорий йилда Қозоғистон бўйлаб жами 10 минг 700 километр йўлда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади. Уларнинг 6,5 минг километри республика, 4,5 минг километри маҳаллий аҳамиятга эга йўллардир. Амалга оширилган ишлар натижасида норматив ҳолатга республика йўлларининг 92 фоизи, маҳаллий тармоқда эса 87 фоизи етади”, — деди Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида Марат Қарабаев.
Вазирнинг сўзларига кўра, айни пайтда 3600 км республика йўлларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг 856 километри қуриб битказилди. 2900 километр йўл мураккаб ва ўрта таъмирдан чиқарилиб, 1100 километри фойдаланишга топширилди.
“Шу билан бирга, жорий йилда 16 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан учтасида ишлар якунланди, улар Катта Алмати ҳалқа йўли, Қандиағаш-Мақат ва Ушарал-Дўстлик йўлларидир. Жорий йилда ҳам аҳолининг мурожаатлари инобатга олиниб, қурилиши 4-5 йил аввал бошланган 6 та асосий лойиҳани амалга оширишга бор куч-ғайрат қаратилмоқда. Булар Талдиқорған-Ўскемен, Қарағанди-Алмати, Мерке-Бурилбайтал, Ақтўбе-Қандиағаш, Атирау-Астрахан. Ғарбий Қозоғистон вилоятида капитал таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда”, — дея қўшимча қилди Транспорт вазири.