Қозоғистонда пуллик йўллардан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш учун Call- марказ ишга туширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Пуллик йўллардан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш учун 1403 қўнғироқ маркази ишга туширилди. Ҳайдовчилар фавқулодда вазиятлар юзага келганда мурожаат қилишлари ёки йўлдаги мавжуд вазият ҳақида маълумот олишлари, йўл сифатини сақлаш бўйича қониқарсиз ишлар ҳақида маълум қилишлари мумкин, деб хабар беради Каzinform Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Тelegram- каналига таяниб.

Ҳам стационар, ҳам мобил телефондан қўнғироқ қилиш мутлақо бепул. Cаll-марказ кунига 24 соат, ҳафтада 7 кун, дам олиш ва байрамларсиз ишлайди.

Сўнгги хабарлар
telegram