Қозоғистонда пуллик ўқишга киришни хоҳловчилар август ойида бўлиб ўтадиган Миллий ягона тестда қатнашиши мумкин

None
ASTANA. Кazinform – Август ойидаги Миллий ягона тестга рўйхатдан ўтиш testcenter.kz сайтида 20-30 июль кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform.

Тест синовлари 10 август куни бошланади.

Ушбу Миллий ягона тестда кимлар иштирок этиши мумкин:

- 2023 йилги мактаб ва коллеж битирувчилари;

- ўтган йилги мактаб ва коллеж битирувчилари;

- чет элда ўқиган 11 (12) синф ўқувчилари;

- ватандошлар;

- шартли асосда ўқиётган талабалар;

- бошқа олий ўқув юртига ўтиш ниятида бўлган ижодий касблар талабалари;

- «Педагогика фанлари» таълим йўалишига тўлов асосида ўтиш ниятида бўлган талабалар.

Тестда иштирок этиш нархи 5640 тенге.

Асосий Миллий ягона тестда қатнашган имтиҳон топширувчилар август ойидаги Миллий ягона тестда бошқа кўргазмали фанлар комбинациясини танлашлари мумкин.


Сўнгги хабарлар