Қозоғистонда профессионал бола асраб олувчи оилалар институти пайдо бўлиши мумкин

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов Қозоғистонда профессионал бола асраб олувчи оилалар институти пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Дастурга мувофиқ, профессионал бола асраб олувчи оилалар институтини жорий этиш режалаштирилган. Бу болаларни меҳрибонлик уйларида эмас, балки уйда тарбиялаш имкониятини яратади. Бу, айниқса, оғир хасталикка чалинган болалар, бир оиладан чиққан ака-ука ва опа-сингиллар учун жуда муҳимдир»

, — деди Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазири Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, барча коллежлар, мактаблар ва болалар боғчалари, хавфсизлик чоралари билан таъминланади, хавфсизлик органларига қўйиладиган талаблар кучайтирилади.

Асхат Аймағамбетов вазирлик маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда Давлат раҳбарининг Сайловолди дастури доирасида берган топшириқлари ижросини сифатли таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишига ишонтирди.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар