Қозоғистонда президент сайловларида номзодларнинг барчасига қарши овоз бериш мумкин

None
ASTANA. Kazinform – 20 ноябр куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови бюллетенларида «Мен ҳаммасига қаршиман» графаси бўлади. Яъни, сайловчилар барча номзодларга қарши овоз беришлари мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Мен ҳаммасига қаршиман» графаси қонун билан белгиланган. У сайлов бюллетенига киритилади. Агар фуқаро бирор номзодни танламаса, уларнинг барчасига қарши овоз бериш ҳуқуқига эга»

, — деди Марказий сайлов комиссияси раиси Константин Петров матбуот анжуманида.

Президентлик сайловига номзодлар кўрсатиш 23 сентябрдан бошланиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

«

Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловнинг кейинги кунидан бошланади. Яъни 2022 йил 23 сентябрда бошланиб, 11 октябр куни соат 18:00да тугайди»

, — деди Константин Петров.

Эслатиб ўтамиз, эртага Президент сайловига номзодлар кўрсатиш бошланади.

Номзодлар сайловолди ташвиқотини 21 октябрдан бошлайди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram