Қозоғистонда пишлоқ ва творог қанча туради

ASTANA. Kazinform - Бу таомларнинг нархи турлича, деб хабар беради Kazinform мухбири. 

сыр цены
Коллаж: Kazinform/ Freepik

Пишлоқ қанча туради

“Голланд” қаттиқ пишлоқининг бир килограмми ўртача 4400-5500 тенге туради. Дўкон жавонлари асосан Россиялик, Беларусь ва ҳатто қозиғистонлик ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари билан тўлдирилган. Қаттиқ пишлоқнинг энг арзони Алматида. Бу ерда пишлоқнинг килограммини 2400 тенгега сотиб олиш мумкин (5500-9800 тенгега тушадиган навлари ҳам бор). Астанада нархлар бироз юқорироқ. Пишлоқнинг килоси 2700 тенгедан бошланади ва 6300 тенгегача боради.

Чимкентда пишлоқнинг ўртача нархи 2800-6300 тенге. Талдиқўрған ва Туркистонда сут маҳсулотларининг ҳар бир килограмми 3200-4600 тенгедан сотиляпти.

Ўскемен ва Семейда пишлоқ нархи 3500 тенгедан бошланади. Бу ерда пишлоқнинг анча сифатлиси эса 4500 тенгедан сотилади.

Қизилўрдада қаттиқ пишлоқнинг килограмми 3850 тенгедан бошланади.

Қостанайликлар ҳар бир килограмм пишлоқ (маҳаллий ишлаб чиқарувчи) учун 4400 тенге тўлайди. Импорт қилинган сут маҳсулотларининг бир килограмми 5500 тенге туради.

Таразда турли “голланд”пишлоқлари нархи 4500 тенгедан бошланиб, 4700 тенгега етади.

Орал ва Ақтауда пишлоқ 4800 тенге туради. Петропавлда сут маҳсулотларининг нархи бир килограмм учун 4900 тенгедан бошланади.

Қарағанди ва Павлодарда қаттиқ пишлоқ нархи 5000 тенгедан бошланса, Кўкшетауда бироз қимматроқ. Бу ерда дўкон жавонидаги пишлоқ нархи 5200 тенге туради.

ірімшік бағасы
Фото: Kazinform

Жезқазған аҳолиси сут маҳсулотининг ҳар бир килограммини 5500 тенгедан сотиб оляпти. Атирау ва Қонаевда ҳам худди шундай нарх.

Ақтўбеда нарх анча юқори. Бу ерда “Голланд” пишлоғининг нархи 5800 тенгедан бошланади.

Творог қанча туради

Қозоғистонда сигир сутидан тайёрланадиган творогнинг нархи тахминан бир хил. Килоси 1000-1500 тенге туради.

Қостанай ва Петропавлда эса (супермаркетларда нарх 1200-1500 тенге), бир килограмм творогни 1000 тенгедан топишингиз мумкин. Қизилўрдада килоси 1100 тенге (ихтисослаштирилган дўконларда1800 тенгега сотилади).

Ўскемен, Семей, Тараз, Ақтўбе шаҳарларида (айтганча, Ақтўбедаги дўконда 1 килограмм творог 2100 тенгетуради) творог 1200 тенге, Астанада эса 1300-2000 тенге туради.

Ақтауда творогнинг бир килограмми 1300 тенге. Қарағандида нархи бир килограмм учун 1350-1550 тенге туради.

Чимкентда творог 1400-1800 тенгедан сотилади, Кўкшетауда эса 1400 тенгедан сотилмоқда.

Талдиқўрған, Атирау, Жезқазған ва Туркистонда (бу ердаги айрим савдо нуқталарида килоси 2000 тенгегача етиши мумкин) бир килограмм творог 1500 тенге туради.

Қонаевда бир килограмм творог 1600 тенге. Оралда эса 1800 тенгедан сотилмоқда.

Павлодарда творогнинг килограмми 2060 тенгедан бошланади. Агар сиз юқори ёғли вариантни танласангиз, нарх ҳам ошади. Масалан, ёғлилиги 9% бўлган творогнинг килограмми 2220 тенге туради.

сүзбе
Фото: Kazinform

Алматида творогнинг ўртача нархи 2200 тенге. Агар 10 кило олсанг, улгуржи нархи 1000 тенге қилиб белгиланади.

Яқинда маҳаллий тадбиркорлар пишлоқ ва творог ишлаб чиқаришни камайтиргани маълум бўлди. 

Аввалроқ Kazinform чой ва қаҳва, хурмо, қимиз ва шубат нархларини солиштирганди.

Сўнгги хабарлар