Қозоғистонда пенсияга чиққан давлат хизматчилари иш ҳақининг 70 фоизи сақланиши мумкин
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда давлат хизматчилари пенсияга чиққанларида иш ҳақининг 70 фоизини сақлаш таклиф этилди. Бундан ташқари, кўп болали давлат хизматчиларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб чиқилмоқда.
“Давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш долзарб масала. Шу муносабат билан нафақага чиққан давлат хизматчиларининг иш ҳақининг 70 фоизини сақлаш ғояси ва таклифимиз бор. Яъни, лавозимдан қатъи назар. Бундан ташқари, давлат хизматчиси кўп фарзандли бўлса, унинг фарзандларига грант ажратиш таклифи ҳам бор. Биз бу таклифларни ўтган йилнинг август ойида Ҳукуматга берган эдик. Ҳозирча молиявий жиҳати боис уни ҳозирча қолдириш жавоби бўлди”, — деди Давлат хизмати ишлари агентлиги раиси Дархан Жазиқбай Jibek joly телеканалидаги «Уәде» кўрсатувида.