Қозоғистонда пенсия жамғармасидаги маблағларни муддатидан олдин олиш тўхтатилиши мумкин

Пенсия
Фото: Рустем Айтхожин/Kazinform

ASTANА. Кazinform - Мамлакатда айрим экспертлар пенсия жамғармасидан маблағларни муддатидан олдин олишни тўхтатишни таклиф қилишди. Шу муносабат билан ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жақипова ўз фикрини билдирди.

“Биз базавий пенсия тўловини ҳисоблашнинг бошқа усулига розимиз. Тавсиямиз шуки, пенсия энг кам иш ҳақининг 60 фоизини ташкил қилиши керак. Иккинчидан, бу мутахассисларнинг тавсияси, яъни пенсия жамғармасидан маблағларни муддатидан олишни тўхтатиш ва биз ҳам бунга қўшиламиз. Ҳозир кўриб турганимиздек, эрта олганларнинг нафақаси 34 минг тенгедан ошмайди, шунинг учун уни тўхтатиш керак”, — деди Светлана Жақипова Ҳукумат уйида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.

Вазирнинг сўзларига кўра, пенсия жамғармасидан 3 триллион тенгедан ортиқ маблағ муддатидан олдин олинган.

“Бу борада қарайдиган бўлсак, 1,5 миллион киши пенсия тўловлари билан қамраб олинди, пенсия жамғармасидан 3 триллион тенгедан ортиқ маблағ олиб қўйилди. Бу пул эвазига одамлар уй шароитларини яхшиладилар, соғлиғини тузатдилар. Шунинг учун уни беҳуда сарфлади, дейиш мумкин эмас”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатда ўртача пенсия миқдори 132 минг тенгени ташкил этади.

Сўнгги хабарлар