Қозоғистонда пенсия жамғармаларидан даволаниш учун фойдаланиш қоидалари ўзгарди

ASTANA. Kazinform - Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаниш учун бир марталик пенсия тўловларидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар тайёрлади, унга кўра қозоғистонликлар нафақа пуллари ҳисобига болаларни даволай оладилар, бироқ тиш протезларини ололмайдилар, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Қозоғистонда пенсия жамғармаларидан даволаниш учун фойдаланиш қоидалари ўзгарди
Фото: freepik.com

“Қабул қилувчига бир марталик пенсия тўловларидан ўз фарзандини даволаш учун фойдаланишга рухсат берилади”, — дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, 2024 йил 10 августдан 2025 йил 1 февралгача Қозоғистон Республикасида жойлашган тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган стоматология хизматлари (тиш протезлаш, имплантация) учун Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондидан пенсия тўловларини ажратишни назарда тутувчи банднинг амал қилиши тўхтатилди.

Шу билан бирга, тиббий хизматлар кўрсатиш шартномасида тиббий хизмат тури (қоидаларга 1-иловага мувофиқ), беморнинг (олувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва тиббий комиссия хулосасига кўра белгиланган ташхис кўрсатилиши керак.

Қарор лойиҳаси 2024 йил 7 августга қадар Ashyq НҲА порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Сўнгги хабарлар