Қозоғистонда пенсия жамғармалари 15 триллион тенгега етди

ASTANА. Кazinform – Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг асосий кўрсаткичларига кўра, пенсия жамғармаларининг ўсиш суръати кузатилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон фуқароларининг пенсия жамғармалари 14,7 триллион тенгени ташкил қилди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда бу кўрсаткич 1,6 триллион тенгега (ёки 12,2 фоизга) ошган. Таққослаш учун, 2021 йилда пенсия жамғармаларининг ўсиши атиги 1 фоизни ташкил этди», — дейилади Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси маълумотларида.

2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, мажбурий пенсия бадаллари ҳисобидан шакллантирилган пенсия жамғармалари бир йилда 11,9 фоизга ўсиб, 14,2 триллион тенгега етди.

12 ой ичида мажбурий профессионал пенсия бадаллари бўйича пенсия жамғармалари миқдори 23,4 фоизга ошиб, қарийб 445,4 миллиард тенгени ташкил қилди.

Хусусан, энг катта ўсиш, яъни 107 фоиздан ортиқ ихтиёрий пенсия бадаллари бўйича жамғармалар ҳисобидан таъминланди. 2022 йил натижаларига кўра, улар тахминан 3,6 миллиард тенгени ташкил этди.

Жамғармаларнинг умумий ўсиши пенсия бадаллари ва инвестиция даромадлари кўринишидаги даромадлар оқими ҳисобига таъминланди. Шу билан бирга, бир йилда омонатчиларнинг ҳисоб рақамларига бадаллар кўринишида 1,7 триллион тенгедан ортиқ маблағ тушди. Бу 2021 йилга нисбатан 29 фоизга кўпдир. Ўсиш барча турдаги бадаллар бўйича кузатилди», — дейилади ҳисоботда.

2022 йилда инвестицион даромад 914 миллиард тенгедан ошди. Яъни, ўтган йил натижаларига кўра, активларнинг рентабеллиги ижобий кўрсаткичларни кўрсатмоқда.

Йил бошидан бери Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасидан тўловлар кўринишидаги маблағлар тахминан 1,2 триллион тенгени ташкил этди. Унинг асосий қисмини уй-жой шароитларини яхшилаш ва даволаниш учун бир марталик пенсия тўловлари ташкил этади - 918 миллиард тенге.

2023 йил 1 январ ҳолатига Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасидаги шахсий пенсия ҳисобварақлари сони 12,1 миллионтага етди. Мажбурий пенсия тўловлари билан боғлиқ 11 миллион ҳисоб мавжуд. Жорий йил бошида мажбурий профессионал пенсия бадаллари бўйича ҳисобварақлар сони 595 710 тани ташкил этди. Ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисоботига кўра 358 695 та шахсий ҳисобварақлари очилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram