Қозоғистонда пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун қўшимча 111 млрд тенге тенге ажратилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда индексация қилиш учун қўшимча 111 млрд тенге ажратилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Мажилис депутатларига маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Ижтимоий таъминот учун 4 трлн тенге ажратилади. Бу ўтган йилга нисбатан 230 млрд тенгедан ортиқ маблағни ташкил этади. Кечагина Республика бюджет комиссияси Ҳукумат билан биргаликда жуда муҳим қарор қабул қилди. Инфляция коридорининг 8-10 фоиз даражасида ўзгариши муносабати билан пенсия ва нафақалар миқдорини яна 4 фоизга индексация қилиш режалаштирилмоқда. Натижада барча ижтимоий тўловлар 2021 йилга нисбатан 9 фоизга, бирдамлик пенсиялари миқдори эса 11 фоизга ошади», — деди Ерали Тоғжанов.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда ушбу ижтимоий тўловлар 4,2 млн шахсни қамраб олади.

«Бу мақсадда аниқланган бюджет доирасида қўшимча 111 млрд тенге ажратилади», - деди Бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Парламент ялпи мажлисида ижро иши юритишни такомиллаштиришга қаратилган қонун биринчи ўқишда маъқулланган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар