Қозоғистонда пенсия ёшига яқинлашган одамларни иш билан таъминлайдиган муассасага субсидиялар тўланади

QARAǴANDY . Кazinform - Жорий йилда Қарағанди вилоятида «Кумуш ёш» республика лойиҳаси йўлга қўйилади. Дастур пенсия ёшига етмаганларни иш билан таъминлашга имкон яратади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бу йилги режа 534 кишини ташкил этади. Иш берувчиларга бундай ходимларнинг иш ҳақи 30 БҲМ миқдорида субсидияланади.

Баъзи сабабларга кўра ишини йўқотган кекса авлод учун, одатда, яна иш топиш жуда қийин. Янги лойиҳа ана шундай ишсизларга нафақага чиқишдан олдин доимий иш топишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

– Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида субсидияли иш ўринлари яратилади. Хусусан, «Кумуш ёш» лойиҳаси кекса авлод вакилларининг ишга жойлашишига хизмат қилади. Биз иш изловчини пенсия ёшига қадар ишга олишни ният қилган иш берувчига субсидия берамиз. Йил давомида давлат томонидан ҳар ойда 30 БҲМ – 91 890 тенге тўланади», — деди Бандлик ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи Асем Жунуспекова.

«Кумуш ёш» лойиҳаси бўйича иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун бандликка кўмаклашиш марказлари ёки Enbek электрон меҳнат биржасига мурожаат қилиш керак.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова


Сўнгги хабарлар