Қозоғистонда педагогларнинг анъанавий август кенгаши бу йил янги форматда ўтказилади

ASTANA. Кazinform – 24—25 август кунлари барча ҳудудларда таълим соҳаси ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform Таълим-маориф вазирлигига таяниб.
None

«Жорий йилда Республика август кенгаши илк бор янги форматда ўтказилади. Барча 20 та ҳудуд тематик ҳудудларга бўлинган. Кенгашда амалиётчилар, экспертлар, таълим ва психология соҳаси мутахассислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашади», — деди Ўрта таълим қўмитаси раиси Қанибек Жумашев.

24 август куни ҳудудларда қуйидаги мавзуларда сексия йиғилишлари ўтказилади:

• Мактабгача таълим ва тарбия – Қизилўрда вилояти;

• Қишлоқ мактабларини ривожлантириш - Ақтўбе вилояти;

• Илмга иштиёқманд миллат – Абай вилояти;

• Инклюзив ва махсус таълим - Қостанай вилояти;

• Педагогик мутахассисларни ривожлантириш - Шимолий Қозоғистон вилояти;

• Истеъдодли болалар – миллат зиёлилари – Улитау вилояти;

• Инновацион таълим технологиялари – Алмати вилояти;

• Болаларнинг дам олиши ва реаблитацияси - Ақмола вилояти;

• Қулай инфратузилмани шакллантириш - Астана шаҳри;

• Болалар учун тенг имкониятлар - Қарағанди вилояти;

• Мактабда тўғри овқатланиш - миллат саломатлиги гарови – Алмати шаҳри;

• Қўшимча таълим – Шарқий Қозоғистон вилояти;

• Миллий қадриятларга асосланган таълим – Туркистон вилояти;

• Болалар учун хавфсиз муҳит - Атирау вилояти;

• Техник ва касб-ҳунар таълими - Павлодар вилояти;

• Таълим мазмунини такомиллаштириш орқали сифатни ошириш – Манғистау вилояти;

• Таълим соҳасида мониторинг ва баҳолаш – Жамбил вилояти;

• Таълим соҳасида молиявий-ҳуқуқий тартиб - Жетису вилояти;

• Таълим соҳасида менежмент асослари – Ғарбий Қозоғистон вилояти;

• Таълим соҳасидаги рақамли ечимлар - Чимкент шаҳри.

25 август куни онлайн режимга уланадиган 20 та ҳудуд иштирокида Ягона республика ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Унда таълим тизимининг 12 минг ходими иштирок этади. Форумнинг ялпи мажлислари вазирлик, вилоят таълим бошқармалари, қуйи ташкилотларнинг Facebook, Instagram ва YouTubeдаги саҳифаларида намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар