Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар кўпаяди
Ҳужжатга кўра, давлат таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун ойлик стипендия қуйидаги миқдорда белгиланади:
- олий таълим дастурларини амалга оширувчи ташкилотларда таҳсил олаётган талабалар учун 41 898 тенге, кадрлар тайёрлашнинг педагогик йўналишлари ва «Соғлиқни сақлаш» йўналишларида таҳсил олаётган талабалар бундан мустасно;
- педагогик йўналишларда таҳсил олаётган талабалар учун 67 200 тенге;
- «Соғлиқни сақлаш» йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун 67 200 тенге;
- интернлар учун - 75 890 тенге;
- магистратура талабалари учун - 97 024 тенге;
- «Назарбоев университети» мустақил таълим ташкилотида таҳсил олаётган магистрантлар учун 162 500 тенге;
- докторантлар учун - 217 500 тенге;
- «Соғлиқни сақлаш» таълим йўналиши бўйича докторантлар учун 217 500 тенге;
- «Соғлиқни сақлаш» йўналиши бўйича резидент шифокорлар ва аспирантлар учун 111 579 тенге.
Муаллиф: Алихан Асқар