Қозоғистонда парвозлар хавфсизлиги даражаси ривожланган Европа давлатлари билан бир хил – қўмита

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон авиация маъмурияти фуқаро авиацияси соҳасида мамлакат минтақавий етакчилигини мустаҳкамламоқда, дея хабар беради Kazinform.
None

Халқаро авиация ҳамжамияти Фуқаро авиацияси қўмитаси томонидан сўнгги икки-уч йил давомида Қозоғистонда фуқаро авиацияси соҳасини бошқариш усулларини ижобий баҳолади.

ИКАО ва Европа комиссияси экспертлари ҳам буни қайд этишади.

Жорий йилнинг март ойида Қозоғистон авиация маъмурияти «Air Transport News Corporate Award» корпоратив мукофотини олди.

Қозоғистон авиация маъмурияти тўрт йил аввал ташкил этилган янгги назорат қилувчи орган бўлиб, илғор халқаро тажрибага асосланган самарали авиация органига айланиш мақсадида ташкил этилган.

Бугунги кунда бошқарув аппаратида 150 дан ортиқ авиация инспекторлари фаолият юритмоқда.

ИКАО аудити натижаларига кўра, парвозлар хавфсизлиги даражаси ривожланган Европа мамлакатлари даражасига мос келади.

Ирландия авиация маъмурияти ва Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) билан техник ҳамкорлик ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича уч томонлама келишув доирасида иш бошланди.

Ушбу ҳамкорликни амалга ошириш мамлакатда парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш ва АҚШга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш учун FAA ва ИКАОнинг парвозлар хавфсизлиги аудитига самарали тайёргарлик кўриш имконини беради.

Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлар билан парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

ҚР авиация маъмурияти Халыаро аэропортлар кенгаши(ACI Europe және ACI World), парвозлар хавфсизлиги, авиация хавфсизлиги ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати бўйича ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA), шунингдек, аэронавигация хизматларини яхшилаш бўйича CANSO ва EUROCONTROL каби етакчи халқаро авиация ассоциациялари билан ҳамкорликда, соҳа манфаатларини қўллаб-қувватлайди.

Қозоғистон авиация маъмурияти, шунингдек, турли жойларда ИКАО билан фаол ишлайди.

«Ўтган йили Қозоғистон вакили ИКАОнинг Европа ва Шимолий Атлантика минтақасида авиация хавфсизлиги бўйича махсус гуруҳи раисининг ўринбосари этиб сайланган бўлса, бу йил биз фуқаро авиацияси бош директорлари конференцияси раиси ўринбосари лавозимига эга бўлдик. ИКАО билан яқин ҳамкорлик натижасида биз келажакда ИКАО стандартларига 90 фоизгача мувофиқлигини кўришимиз мумкин. Бугунги кунда Қозоғистон ИКАО стандартларига 82 фоиз жавоб беради. Келгусида Қозоғистон авиция маъмурияти авиация ҳукмронлиги минтақавий етакчилигини ва сифатли халқаро иштирокини кучайтиради», - дейилади Қозоғистон авиация маъмурияти хабарида.


Сўнгги хабарлар