Қозоғистонда пахта майдонлари кенгайтирилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида дала ишлари якунланиш арафасида. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Шунингдек, вазир экин майдонларининг якуний миқдори экиш тугагандан сўнг аниқланишини таъкидлади.

«Айни пайтда жанубий вилоятларнинг суғориладиган майдонларида экиш ишлари якунига етмоқда – Жамбил вилоятида тўлиқ якунланди, қолган вилоятларда ҳамон давом этмоқда. Суғорма деҳқончилик билан шуғулланаётган фермерларга баҳорги дала ишлари учун субсидиялар, уруғлик, ўғитлар, гербицидлар, имтиёзли ёқилғи-ёнилғи материаллари ва кредитлар ажратиш каби тегишли давлат қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. 1 миллион 122 минг гектар майдон суғорилади, 87,6 минг гектар шоли экинлари, асосан, оммавий суғориш, 277,6 минг гектар майдонга замонавий томчилатиб ёки пуркаш суғориш усулида экин экиш йўлга қўйилган. Павлодар, Жамбил, Туркистон, Қарағанди ва Алмати вилоятларида сувни тежайдиган технологиялар юқори фоизга эга», — деди Е. Қарашўкеев.

«Шу билан бирга, моноҳосил-пахта майдони 5 минг гектарга кўпайиши кутилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 9 минг гектардан ошди. Бунга 2020 йилда 130 минг тенгени ташкил этган ва 220 минг тенгега ошган тоннаси учун 350 минг тенге юқори харид нархи сабаб бўлган. Сувни кўп талаб қиладиган экинларни диверсификация қилиш ишлари вазирлик ва вилоят ҳокимликларининг доимий назоратида», — деди Қишлоқ хўжалиги вазири.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар