Қозоғистонда ОТМларга кириш учун қўшимча 15 мингта таълим гранти ажратилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда давлат таълим гранти 15 мингга ошди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Талим ва фан вазири ўринбосари Шолпан Каринова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Олий ўқув юртларига кирадиган болалар учун грантлар сони 88 214 тага ошди. 2021 йилга нисбатан 15 мингга кўп. Техник мутахассисликлар учун грантлар - 60 фоизга, қишлоқ квотаси - 35 фоизга оширилди. Кам таъминланган тоифаларга 7 мингдан ортиқ грант ажратилди», - деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, жорий йилда коллежларга ўқишга кираётган болаларни техник ва касб-ҳунар таълимига йўналтириш учун республика бюджетидан 45 минг ўрин учун 10 миллиард тенге ажратилган. Шундай қилиб, давлат буюртмаси 40 фоизга оширилди.

«Абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бекор қилинди. Энди улар аттестатнинг ўртача балли билан қабул қилинади. Ўқувчи 4 та коллеж ва 4 та мутахассисликни танлайди, 3 тагача бир нечта малака олиш имконияти мавжуд. Корхоналарга мақсадли давлат буюртмаси берилди. Эндиликда компаниялар талабаларни танлашлари, университет билан ўқув дастурларини ёзишлари ва керакли мутахассисларни ўз вақтида тайёрлашлари мумкин. Имтиёзли қабул квоталари рўйхати 9 та тоифага кенгайтирилди», - деди Шолпан Каринова.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram