Қозоғистонда ОТМ ўқитувчилари ва илмий ходимларнинг маоши оширилади

Қозоғистонда ОТМ ўқитувчилари ва илмий ходимларнинг маоши қай тарзда оширилади
Фото: rally36.ru

ASTANA. Kazinform – 2022 йил ноябрь ойида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Алматида талабалар ва ёш олимлар билан бўлиб ўтган учрашувда ўқитувчилар ва олимларнинг маошларини ошириш бўйича кўрсатма бериб, мамлакатнинг таълим тизимида талабалар билан бир қаторда ўқитувчи ҳам асосий шахсга айланиши кераклигини таъкидлаган эди.

Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида Қозоғистон Республикасида 2023-2029 йилларда олий таълим ва фанни ривожлантириш концепциясига олий таълим сифати ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Масалан, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг маоши 160 700 тенгедан 350 000 тенгега, миллий олий таълим муассасаларида эса 228 800 тенгедан 400 000 тенгега кўтарилди.

зп
Фото: Миннауки и высшего образования РК

 

“2023 йил 1 январдан илмий ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи 18 фоизга, 2024 йил январидан бошлаб — 18 фоизга, 2025 йилнинг январидан бошлаб — 17 фоизга оширилади.

Бундан ташқари, “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фан ва таълим масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган нормалар доирасида илмий унвонга эга бўлганлик учун илмий ходимларга қўшимча тўловлар миқдори оширилди. Мазкур қонун Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 6 май куни имзоланган”, — дейилади Фан ва олий таълим вазирлиги хабарида.

Қонунга киритилган ўзгартиришларнинг биринчи блоки ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг моддий шароитларини яхшилашга қаратилган. Хусусан, маълум илмий даража ва унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик қўшимча тўлови оширилди. Масалан, фалсафа фанлари доктори (PhD) , профили бўйича доктор, фан номзоди ва ассоциялаштирилган профессор(доцент) илмий унвонлари учун тўланадиган қўшимча тўлов 25 БҲМ (92 300 тенге)ни ташкил этади. Фан доктори ва ассоциялаштирилган профессор (доцент) унвони учун 42 БҲМ (155 064 тенге), фалсафа доктори (PhD), профили бўйича доктор, фан номзоди илмий унвонлари учун 50 БҲМ (184 600 тенге) қўшимча маблағ тўланади.

Миннауки и высшего образования РК
Фото: Миннауки и высшего образования РК

 

Илмий даража ва унвонлар учун бундай ойлик қўшимча тўлов асосий иш жойида илмий тадқиқот олиб бораётган илмий ходимларга ҳам белгиланди.

40 ёшгача бўлган иқтидорли ёш олимларга олий ва (ёки) олий таълимдан кейинги таълим муассасасининг жамғарма фондининг инвестиция даромадлари маблағлари ҳисобидан стипендия олиш ҳуқуқи берилди.

Сўнгги хабарлар
telegram