Қозоғистонда онлайн қурбонлик қилиш учун сайт ишга туширилди

Қозоғистонда онлайн қурбонлик қилиш учун сайт ишга туширилди
Фото: freepik.com

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси онлайн қурбонлик қилиш имконини берувчи платформа(qurban2024.kz) ишга туширилганини эълон қилди.

Сайтда белгиланган нархда:

Бир қўйнинг нархи - 75 минг тенге;

Йирик шохли молнинг нархи - 490 минг тенге

Шунингдек, сайт орқали қурбонлик гўштини олиш учун сўров юбориш мумкин.

“Интернет орқали қурбонлик қилмоқчи бўлганлар қурбонлик учун молни танлаб, пулни Kaspi QR орқали ўтказишлари мумкин. Қўй ва эчкини бир киши, қорамол ва туяни бир ёки етти киши бирга қурбонлик қилиши мумкин. Агар буюртмангиз муваффақиятли бўлса, мобил телефонингизга SMS -хабар келади”, — дейилади диний бошқарма хабарида.

Қурбонликдан сўнг унинг фото ва видео ҳисоботи мижоз томонидан кўрсатилган рақамга юборилади.

Сўнгги хабарлар