Қозоғистонда онкология учун зарур бўлган қиммат дори воситаларини самолётда ташиш йўлга қўйилди

ASTANА. Кazinform - Алматидаги Ядро физикаси маркази саратон касаллигига чалинган беморлар учун тез бузиладиган дори воситаларини самолётда Қозоғистоннинг турли шаҳарларига ташиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Самолёт
Фото: Мақсат Шағирбай / Kazinform

“Ядро физикаси институти” республика давлат корхонаси бош директори Саябек Сахиевнинг айтишича, мазкур лойиҳа соғлиқни сақлаш, транспорт вазирликлари, парламент палаталари ҳамда МАГАТЭ ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар самарасидир.

“Ядро тиббиёти ядро физикаси ва технологиясининг бирикмасидир. Бу ерда Транспорт вазирлиги ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Air Astana ҳам бор имкониятини ишга солмоқда. Ҳаммамиз бир ёқадан қўл, бир енгдан бош чиқариб ишлаймиз. Ўйлайманки, бу тадбир давом этади. Ядро физикаси институти ўз маҳсулотларини 5 та давлатга экспорт қилади. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган радиоизотоплар Франция, Германия, Россия, Туркия каби мамлакатларга экспорт қилинади. Ўтган йили МАГАТЭ ва Қозоғистон Энергетика вазирлиги ҳамкорлик ҳужжатини имзолаган эди. Шу нуқтаи назардан, биз июнь ойидан МАГАТЭ ҳисобидан юрак касалликларини ташхислаш ва даволаш учун радиоактив фармацевтика маҳсулотларини етказиб беришни бошладик”, - деди у.

Сўнгги хабарлар