Қозоғистонда олимлар ва тадбиркорлар суперкомпьютерни ижарага олишлари мумкин

ASTANА. Кazinform - Бош вазир Олжас Бектенов ахборот-коммуникация инфратузилмаси объектларини ижарага бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича топшириқ берди.

Суперкомпьютер
Фото: freepik.com

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил охиригача “Самруқ-Қазна” миллий фаровонлик жамғармаси ва Group42 билан ҳамкорликда энг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда суперкомпьютер ишга туширилади.

Суперкомпьютер сунъий интеллект моделларини яратишга хизмат қилади ва илмий, академик муҳитлар учун, шунингдек, сунъий интеллект маҳсулотларини ишлаб чиқишда тижорат мақсадларида фойдаланилиши мумкин.

“Суперкомпьютернинг ҳисоблаш қувватидан фойдаланиш уни бизнес ва илмий жамоатчиликка ижарага бериш орқали иқтисодиёт тармоқларида самарадорликни ошириш имконини беради. Суперкомпьютер лойиҳасини ишга тушириш учун сунъий интеллект воситаларининг қонунийлиги бўйича шошилинч чоралар кўриш зарур”, - деди О.Бектенов Ҳукумат йиғилишида.

Ҳукумат раҳбари ахборот-коммуникация инфратузилмаси объектларини ижарага бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, қозоқ тили моделини (KazLLM) ривожлантиришни жадаллаштириш муҳимлигини айтди.

“Шу муносабат билан Молия вазирлигига жорий йилнинг июль ойи охиригача амалдаги тартиб-қоидаларга зарур ўзгартиришлар киритишни топшираман. Фан вазирлиги Назарбоев университети билан биргаликда йил охиригача KazLLM катта тил модели учун маълумотлар йиғишни якунлаши керак. Саясат Нурбекули (Фан ва олий таълим вазири – таҳр.), биринчи моделни синовдан ўтказиш жорий йилнинг 3-чорагида амалга оширилиши керак”, — деди О.Бектенов.

Сўнгги хабарлар