17:11, 06 Сентябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда олимлар учун ижтимоий имтиёзлар пакети ишлаб чиқилмоқда
ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги мамлакат олимлари учун ижтимоий имтиёзлар пакети ишлаб чиқилаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистон Республикасида 2023-2029 йилларда олий таълим ва фанни ривожлантириш концепсияси доирасида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан етакчи олимлар учун ижтимоий имтиёзлар пакетини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Шу муносабат билан Қозоғистон Республикасининг «Фан-техника сиёсати тўғрисида»ги қонуни доирасида олимлар учун ижтимоий имтиёзлар пакети ишлаб чиқилмоқда», – дейилади вазирликнинг таҳририятимизган берган жавобида.
Шу билан бирга, маълумотларга кўра, илмий даража ва унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларга давлат бюджетидан тўланадиган қўшимча тўловлар миқдорини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Муаллиф: Алихан Асқар